locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қаҳрамон Асла́нов: \"\"Реал\"даги сеҳр йўқолди, нега?\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages
Испания кубоги
26.04.2025, Як.
Барселона
3
Реал Мадрид
2

Таҳлилчи, журналист Қаҳрамон Асла́нов Испания кубоги финалидан кейин, ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Сўнгги йилларда "Реал"да қандайдир сеҳр бор эди. Худдики ўйин қандай кечишидан қатъи назар, барибир "Реал" керакли пайтда уйғонади. Совринлар машинаси. Салобатли жамоа. Хотиржам.

Бу йил мана шу сеҳр йўқолди. Нега? Ўйинда муаммолар борми? Балким. Лекин қачон бўлмаган? Ҳатто сўнгги финалнинг биринчи таймида "Боруссия" олиб-опкелмагандими? Аммо бу Мадрид учун муаммо эмас, ютувнинг сирини биладиган ягона жамоа.

Винисиусга берилмаган "Олтин тўп"дан бошлади. Аразлаб тадбирга бормаслик, кейин Лигадаги билан доимий жанжалар. Хотиржам Анчелотти Моуринога айланиб қолди. Реал Мадрид ТВ мухлислардан тортиб, футболчиларгача заҳарлашдан тўхтамади. Ҳаммаси Лукас ва Рюдигернинг қизил карточкаси билан якунланди. Хунук.

Перес негадир "ҳамма душман" режимини маъқул кўрди. Ростанам ҳамма душманмиди, номаълум, лекин шундай бўлганда ҳам, бундан бошқачароқ йўналишда фойдаланиш мумкин эди, менимча. Таркибдаги сифат бунгаям қодир эди балким. Менимча, бу кайфият билан Ла Лига ҳам бой берилади шекилли. Тағин ким билади.

"Барселона" эса требл учун навбатдаги қадамни ташлади. Табриклар",-дейди Асла́нов

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг