Вадим Абрамов «Динамо» бош мураббийи сифатидаги 100-ўйинини ўтказди
Карленович 2022 йил якунида «Динамо» бош мураббийи сифатида бошқармоқда.
Фото: Динамо ПФК
«Динамо» бош мураббийи Вадим Абрамов Суперлига сўнгги тури доирасидаги «Бунёдкор»га қарши сафардаги баҳсда клуб бошқарувидаги 100-расмий ўйинини ўтказди.
«Динамочилар» Тошкентдаги юбилей 100-учрашувда «Бунёдкор»ни мағлуб (3:1) этиб, 11 йиллик нохуш анъанага чек қўйган ҳолда Вадим Карленовичга муносиб совға ҳозирлашди.
Вадим Карленович 2022 йил якунида «Динамо» бош мураббийи сифатида иш бошлаб, 2023 йилда Про лигадан Суперлигага йўлланма олган ва ҳозиргача Самарқанд жамоасида муваффақиятли фаолият олиб бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист