Суперлига. «Сўғдиёна» Жиззахда «Машъал»дан устун келди
Фото: Сугдиёна ПФК
Ўзбекистон чемпионатида 18-тур учрашувлари старт олди.
Жиззахда “Сўғдиёна” клуби “Машъал”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.
Дастлаб Жавоҳир Қаҳрамонов 27-дақиқада ҳисобни очди. 75-дақиқада Рубин Ҳебай якуний нуқтани қўйди.
Шу тариқа, Иван Бошкович шогирдлари турнир жадвалида 20 очко билан 10-ўринга кўтарилди. “Машъал” эса 15 очко тўплаган ҳолда 13-поғонада қолди.
Суперлига. 18-тур
“Сўғдиёна” 2:0 “Машъал”
Голлар: Жавоҳир Қаҳрамонов 27, Рубин Ҳебай 75
Розикжон Султонмуродов
Журналист