Суперлига. \"Нефтчи\" \"Хоразм\"ни енгиб, 2-ўринга кўтарилиб олди
Фото: Нефтчи ПФК
Ўзбекистон чемпионатининг 15-турининг сўнгги баҳсида “Нефтчи” клуби “Хоразм”ни қабул қилди.
Фарғонадаги “Истиқлол” ўйингоҳидаги баҳсда Виталий Левченко шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйинда дастлаб 12-дақиқада Тома Табатадзе ҳисобни очди. Кейинчалик 69-дақиқада Зоран Марушич иккинчи голга муаллифлик қилди.
Бу ғалабадан сўнг “Нефтчи” 30 очко билан 2-ўринга кўтарилди. “Хоразм” эса 14 очко тўплаган ҳолда 13-поғонада қолди.
Суперлига. 15-тур
“Нефтчи” 2:0 “Хоразм”
Голлар: Тома Табатадзе, 12 (1:0), Зоран Марушич, 69 (2:0)
Розикжон Султонмуродов
Журналист