locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. “Насаф” ўз майдонида ОКМКни мағлуб этиб, пешқадамликни ўз қўлига олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. “Насаф” ўз майдонида ОКМКни мағлуб этиб, пешқадамликни ўз қўлига олди
ФОТО: UZPFL
Ўзбекистон Суперлигаси
23.05.2025, Як.
Насаф
2
OKMK
1

Ўзбекистон Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган марказий учрашувда “Насаф” ва ОКМК ўзаро тўқнаш келди ва якунда “аждарлар” 2:1 ҳисобига ғалаба қозонди.

Дастлаб, ҳисоб 16-дақиқада Ҳусайн Норчаев томонидан очилди (1:0). 52-дақиқада Нодирбек Абдураззоқов мувозанатни тиклади (1:1).

78-дақиқада эса Драган Черaн дарвозабон ва ҳимоячининг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:1).

Шу тариқа, “Насаф” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 25 тага етказиб олиб, турнир жадвалида пешқадамликни ўз қўлига олди.

Ўзбекистон Суперлигаси | 11-тур

“Насаф” 2:1 ОКМК

Голлар: Ҳусайн Норчаев 16' (1:0), Нодирбек Абдураззоқов 52' (1:1), Драган Черaн 78' (2:1).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг