locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рўзиқул Бердиев: \"Бугунги ажойиб атмосфера учун мухлисларга раҳмат\"

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ажойиб атмосфера учун мухлисларга раҳмат"
PHOTO: Telegram

Суперлиганинг 11-тури ОКМКга қарши ўйиндан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

“Бугунги ғалаба билан мухлисларни табриклайман. Бугун стадиондаги атмосфера ажойиб бўлди. Устига-устак, Ўзбекистондаги энг яхши жамоалардан бирини мағлуб қилиб, барчани хурсанд қилдик. Ўйинга келадиган бўлсак, бу икки жамоа ҳам очиқ футболни яхши кўришади. Шу сабабли, икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш қилди, деб ўйлайман. Яратилган вазиятларга қарасангиз, икки жамоа ҳам ғалабани ўйлагани кўриниб турибди. Биз қаердадир тартиблироқ ва эҳтиёткор бўлишимиз талаб қилинди, чунки ОКМК жамоаси тўп билан яхши ҳаракат қилади. Балки шу сабаблидир, бугун жамоамда ғалабага бўлган иштиёқ катта бўлди”,—дейди мутахассис

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг