Суперлига. «Насаф» «Динамо» билан дуранг ўйнаб, мавсумни 3-ўринда якунлади
Ўзбекистон чемпионатида 30-тур учрашувлари старт олди.
Қаршида “Насаф” клуби “Динамо”ни қабул қилди. Беллашув 0:0 ҳисобида якунига етди.
Натижада “аждарлар” очколари сонини 59 тага етказиб, мавсумни 3-ўринда якунлади. “Динамо” эса 58 очко жамғариб, 4-поғонада қолди.
Суперлига. 30-тур
“Насаф” 0:0 “Динамо”
“Насаф”: 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Аденис Шала, 9.Жавоҳир Сиддиқов (24.Сардорбек Баҳромов,46), 14.Шароф Муҳитдинов (10.Драган Черен, 63,) 17.Суҳроб Нуруллоев, 18.Ҳусайн Норчаев (20.Юсуф Олайтан Отубанжо,63), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 92.Умарбек Эшмуродов (с)
“Динамо”: 27.Эдем Неманов, 6.Жавоҳир Ўрозов, 8.Санжар Қодирқулов (19.Ойбек Ҳамрақулов,77), 10.Анвар Ҳожимирзаев (9.Миржаҳон Мираҳмадов, 74), 16.Ричард Эмека Фрайдей (11.Ҳислат Ҳалилов,74), 20.Жалолиддин Жумабоев, 21. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 55.Дмитрий Плетнев, 77.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 88.Марко Станоевич, 99.Улуғбек Ҳошимов (23.Беҳрузбек Облақулов, 46)