locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Машъал» ва «Бухоро» учрашувида ҳисоб очилмади

Меҳмнлар учрашувни бир киши кам ҳолда якунлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Машъал» ва «Бухоро» учрашувида ҳисоб очилмади
Фото: Машал ПФК

Суперлига 23-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бухоро" учрашуви якунланди. Баҳс 0:0 ҳисобида якунланди.

Меҳмонлар 30-дақиқада Фране Икичнинг қизил карточкасидан сўнг 1 киши кам бўлиб қолишди, аммо ўйин охиригача дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди.

Натижада "Машъал" 23 очко билан 12-ўринда. "Бухоро" 21 очко билан 13-поғонага жойлашган.

Суперлига, 23-тур
30.09.2025, сешанба, 19:00
Машъал - Бухоро - 0:0

Машъал: Умиджон Ҳамроев, Самандар Очилов, Исломбек Баратов, Сардор Абдураимов (Ислом Шарипов, 71), Иброҳим Ғанихонов (Анвар Муродов, 46), Ҳумоюн Муртозаев, Эргаш Исмоилов, Шаҳбоз Жўраев, Шерзод Файзиев, Амину Умар (Муҳаммадали Алиқулов, 88), Дмитрий Яшин.
Бухоро: Отабек Боймуродов, Иззатилло Пўлатов, Сардор Қулматов, Равшан Хайруллаев, Азизбек Амонов (Билол Туплиев, 81), Жавоҳир Рўзиев, Тома Табатадзе, Муҳаммад Йўлдошев, Марко Колакович, Фране Икич, Шаҳбоз Жўрабеков.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг