locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Қизилқум» Навоийда «Динамо»дан устун келди

Натижада “олтин изловчилар” очколари сонини 32 тага етказиб, 8-ўринга кўтарилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Қизилқум» Навоийда «Динамо»дан устун келди
Фото: Динамо ПФК

Ўзбекистон чемпионатининг 26-туридан ўрин олган “Қизилқум” ва “Динамо” учрашуви якунланди.

Беллашув 2:0 ҳисобида навоийликларнинг ғалабаси билан тугади. Дастлаб 2-дақиқада Ислом Кенжабоев жарима тўпидан чиройли гол урди. Кейинчалик 31-дақиқада Жамбули Жигаури иккинчи тўпни киритди.

Натижада “олтин изловчилар” очколари сонини 32 тага етказиб, 8-ўринга кўтарилади. “Динамо” 47 очко эга ва 4-ўринда боряпти.

Суперлига. 26-тур
"Қизилқум" 2:0 “Динамо”
Голлар: Ислом Кенжабоев 2, Жамбули Жигаури 31.
"Қизилқум": 1.Санжар Қувватов, 4.Илҳом Ваҳобов, 8.Шаҳзод Раҳматуллаев, 9.Ислом Кенжабоев (17.Акмал Музаффаров, 70), 11.Жамбули Жигаури, 16.Асрор Ғафуров, 22.Шаҳзод Туропов (18.Фарҳод Бекмуратов, 78), 23.Самандар Шукуриллаев, 70.Шоҳруз Норхонов (7.Даврон Анваров, 78), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев, 88.Душан Мийич.
"Динамо": 27.Эдем Неманов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 10.Анвар Ҳожимирзаев, 16.Ричард Фрайдей (25.Ойбек Ўрмонжонов, 46), 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов (11.Хислат Халилов, 70), 37.Фирдавс Абдураҳмонов (99.Улуғбек Ҳошимов, 46), 55.Дмитрий Плетнёв (88.Марко Станоевич, 46), 77.Маҳмуд Маҳамаджонов.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг