Суперлига. «Қизилқум» «Бухоро»ни кичик ҳисобда енгди
Фото: Қизилқум ПФК
Ўзбекистон чемпионатининг 17-турида “Қизилқум” клуби ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилди.
Ўйин 1:0 ҳисобида навоийлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди. Ягона гол Шоҳруз Норхонов томонидан киритилди.
Бу ғалабадан сўнг Акмал Рустамов шогирдлари 21 очко тўплаган ҳолда 9-ўринга кўтарилди. “Бухоро” эса 13 очко билан 14-поғонада қолди.
Суперлига. 17-тур
“Қизилқум” 1:0 “Бухоро”
Гол: Шоҳруз Норхонов 3.
Баҳром Бобонов
Редактор