locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Динамо» «Навбаҳор»га қарши баҳсда ғалабани сақлаб қола олмади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Динамо» «Навбаҳор»га қарши баҳсда ғалабани сақлаб қола олмади
Фото: Динамо ПФК

Суперлига 16-турининг марказий ўйинида “Динамо” ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилди.

Ўйинда дастлаб ҳисобни 32-дақиқада мезбонлар футболчиси Дмитрий Плетнев очди. Орадан бор-йўғи 4 дақиқа ўтиб, “Динамо” яна бир бор меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиб, устунликни мустаҳкамлади — 2:0.

Иккинчи бўлим бошида “Навбаҳор” ҳисобни қисқартирди. Гол муаллифи — Аббос Ғуломов. 54-дақиқага келиб, наманганликлар футболчиси Русланбек Жиянов мувозанатни тиклади — 2:2. Бу ҳисоб сақланиб қолинди.

Мазкур натижадан сўнг “Динамо” очколарини 30 тага етказиб, турнир жадвалининг 5-поғонасига жой олди. “Навбаҳор” эса 27 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Ўзбекистон Суперлигаси
16-тур
“Динамо” — “Навбаҳор” 2:2
Голлар: 1:0 — Плетнев (32), 2:0 — Кучеренко (36), 2:1 — Ғуломов (50), 2:2 — Жиянов (54)

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг