Суперлига. “Бухоро” – “Шўртан” ўйини Самарқандда ўтказилади
ФОТО: UZPFL
Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Шўртан” баҳси Самарқандда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Бухоро” клубининг уй стадиони мавсумга тайёр бўлмаганлиги сабабли, жамоалар учрашувни “Динамо” стадионида қабул қилишга келишувга эришган.
Клубларнинг U-21 жамоалари иштирокидаги беллашув эса Бухорода ўтказилиши белгиланган.
Маълумот учун, “Бухоро” ва “Шўртан” ўртасидаги баҳс 29-июн куни бўлиб ўтади.
Насрулло Каримов
Журналист