locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. Андижон ўз уйида Машъални 2 тўп фарқи билан мағлуб қилди

“Андижон” кейинги ўйинини 3 апрел куни сафарда “Насаф”га қарши ўтказади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. Андижон ўз уйида Машъални 2 тўп фарқи билан мағлуб қилди
photo: Andijon fk
Ўзбекистон Суперлигаси
19.03.2026, Як.
Андижон
2
Машъал
0

Суперлиганинг 4-турида “Андижон” жамоамиз ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” клубини қабул қилди.

Бош мураббий Самвел Бабаян футболчиларни учрашувга жиддий тайёрлади ва якунда “Бургутлар” ўз мақсадига эришишди. Ўйин давомида эса турли воқеалар юзага келди.

Жумладан, футболчимиз Игор Голбанга рақиб жиддий жароҳат етказди ва унинг пешонасида яримат ёзилди. Бош ҳакам эса рақиб ўйинчисини майдондан четлатди.
19-дақиқада ҳужумчимиз Мартин Боаке рақибнинг хатосидан унумли фойдаланиб, ўйинда ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Баҳс мобайнида устунликка эришган “Андижон” рақиб дарвозаси олдида кўплаб имкониятларни яратди. Захирадан майдонга туширилган Дониёр Абдуманнопов 77-дақиқада рақиб жарима майдони ичига кириб борди ва аниқ зарбаси билан ҳисобни оширди. Шунингдек, дарвозабонимиз Раҳимжон Давронов ҳам айрим ҳолатларда ўз сейвини намойиш қилди.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба ўз номи билан ғалаба ва “Андижон” муҳим уч очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Юртимизда қўшалоқ байрамлар арафасидамиз: Рамазон Ҳайити ва Наврўз байрами. Мана шундай шодионаларга жамоамиз ҳам ўз ғалабаси билан мухлисларни хурсанд қилди ва байрамга қўшалоқ туҳфа бўлди.

Энди “Андижон” кейинги ўйинини 3 апрел куни сафарда “Насаф”га қарши ўтказади. Навбатдаги ўйинда ҳам жамоамизга омад ёр бўлсин.

“Андижон” – “Машъал” – 2:0 (1:0).
19 март. Андижон. “Бобур Арена” стадиони. 4104 томошабин.
Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Шоҳрух Аъзамов, Азизбек Исақов
Захира ҳаками: Олим Тўйчибоев
VAR: Аскер Нажефалиев
AVAR: Хайринисо Эркинова
Назоратчи: Олимжон Абдувасилов
Комиссар: Ойбек Давлетмуратов
“Андижон”: Раҳимжон Давронов, Игор Голбан, Неманя Чаласан, Ислом Тўхтахўжаев (Жамшид Болтабоев, 70), Маҳмуд Махамаджонов, Александр Андроникашвили (Муҳаммадкарим Тоиров, 85), Дамир Темиров, Пўлтахўжа Холдорхонов (Дониёр Абдуманнопов, 65), Азизбек Тўрғунбоев (Имеда Ашортия, 85), Драган Черaн, Мартин Боаке (Хумойунмирзо Иминов, 85).
“Машъал”: Достон Тўхтабоев, Самандар Очилов (Виашима Аягва, 46), Шерзод Файзиев, Зафар Акрамов (Шахбоз Жўраев, 76), Муҳаммадали Алиқулов (Нуриддин Нуриддинов, 44), Роман Хаджиев, Абдул Рашид Абубакар, Эргаш Исмоилов, Иброҳим Ғанихонов, Аугустин Чиди Квем (Влатко Стояновски, 65), Хумоюн Муртазоев (Нуржахон Музаффаров, 65).
Голлар: Мартин Боаке, 19 – 1:0. Дониёр Абдуманнопов, 77 – 2:0.
Огоҳлантиришлар: Пўлатхожа Холдорхонов, 17. Азизбек Тўрғунбоев, 45+6 – Эргаш Исмоилов, 8. Зафар Акрамов, 36.
Четлатиш: Иброҳим Ғанихонов, 12.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг