Суперлига. Алибоевнинг ягона голи «Нефтчи»га Водий дербисида жуда муҳим 3 очкони келтирди
Фото: Нефтчи ПФК
Суперлига 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашуви якунланди. Баҳсда фарғоналиклар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Йўлбарслар" ярим ҳимоячиси Икром Алибоевнинг 33-дақиқада узоқ масофадан йўллаган зарбаси голга айланди. Бу гол меҳмонларга 3 очко келтирди.
"Нефтчи" 39 очко билан пешқадамликни қўлга олди. "Навбаҳор" 31 очко билан 6-ўринда.
Cуперлига. 19-тур
“Навбаҳор” 0:1 “Нефтчи”
Гол: Икром Алибоев 33
Баҳром Бобонов
Редактор