locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. 5-тур баҳслари давом эттирилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Суперлига. 5-тур баҳслари давом эттирилди. 12 апрел куни уч учрашув бўлиб ўтди.

“Қўқон-1912” ўз уйида “Бухоро”ни қабул қилди. Улуғбек Бақоев шогиртлари ушбу баҳсда кичик ҳисобда мағлубиятга учради. Ўйиннинг ҳал қилувчи ягона голига Иқболжон Маликжонов муаллифлик қилди. У учрашувнинг 35 дақиқасида рақиб дарвозабонини жазолай олди.

Куннинг иккинчи қарама-қаршилиги Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди.

“Динамо” мезбонлигида “Сўғдиёна”ни қабул қилди. Ушбу учрашув қизиқарли ва муросасиз тарзда кечди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги жанговар дурранг билан якунланди. Ўйиндаги голларга Журани Феррейра, 25 дақиқада (1:0) ва Жавоҳир Қаҳрамоновлар, 39 дақиқада (1:1) муаллифлик қилишди.

Шанба куннинг учинчи тўқнашуви Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтди. Унда “қалдирғочлар” “кончилар”ни қабул қилди ва якунда жамоалар 0:0 ҳисобига нурсиз дуррангга имзо чекишди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг