locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Соғлом рақобат борлиги ўсишимизга ёрдам беряпти» – Беҳрузбек Облоқулов

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Соғлом рақобат борлиги ўсишимизга ёрдам беряпти» – Беҳрузбек Облоқулов
Фото: Динамо ПФК

«Машъал» - «Динамо» (2:4) ўйинида захирадан майдонга тушиб сўнгги дақиқаларда Суперлигадаги илк голларини киритиб, жамоага ғалаба келтирган Беҳрузбек Облоқулов учрашувдан кейин клуб матбуот хизматига ўйин таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Учрашув бошида хатоларга йўл қўйдик, лекин болалар билан тезда ўзимизга келиб, мураббийнинг гапларига қулоқ солдик. Карленович шошилмай ўйнашни айтганди. Якунда ўйинни қутқара олдик.

Янги ўйинчилар билан мослашиш? Зўр бўлди, янги ўйинчиларнинг ҳаммаси ўйинимизга мос ва тўғри келадиган эди, тезда қўшилиб кетишди. Иккинчи даврага қўшилганларнинг ҳаммаси ўзини кўрсатяпти. Кубокда ҳам, чемпионатда ҳам мақсад юқори.

Жамоада соғлом рақобат борлиги бу – зўр, тажрибалилар билан рақобат ўсишимизга ёрдам беряпти. Жамоада аҳиллик жуда зўр, ўсиш бўляпти», - дейди жамоа вингери Беҳрузбек Облоқулов.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг