Сильванус Немили ва Фарход Соҳибжонов ижара асосида “Қўқон-1912” жамоасида фаолиятини давом эттиради
Мазкур ижара келишуви уч томон — футболчилар, жамоамиз ҳамда “Қўқон-1912” клуби учун ҳам манфаатли ҳисобланади.
photo: Neftchi FK
Жамоамиз сафида ўтган мавсумдан буён фаолият олиб борган ва чемпионлик йўлида муносиб ҳисса қўшган легионер ҳужумчи Сильванус Немили, шунингдек мавсум бошида таркибимизга келиб қўшилган вингер Фарход Соҳибжонов мавсумнинг қолган қисмини ижара асосида “Қўқон-1912” жамоасида ўтказадиган бўлди.
Мазкур ижара келишуви уч томон — футболчилар, жамоамиз ҳамда “Қўқон-1912” клуби учун ҳам манфаатли ҳисобланади. Бу қарор ўйин амалиётини ошириш, тажриба тўплаш ва келгусида янада кучлироқ бўлиб қайтиш учун муҳим қадамдир.
Футболчиларимизга янги жамоасида омад, муваффақият ва ёрқин ўйинлар тилаб қоламиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор