Шаҳбоз Жўрабеков «Бухоро» билан шартномани узайтирди
У “Бухоро” билан шартномасини бир йилга узайтиришга қарор қилган.
Фото: Бухоро ПФК
“Бухоро” клуби янги мавсум олдидан таркибдаги етакчи ўйинчилари билан келишувларни узайтирмоқда.
Sports24.uz хабар беришича, ярим ҳимоячи Шаҳбоз Жўрабеков ҳам “Бухоро” билан шартномасини бир йилга узайтиришга қарор қилган.
Футболчи ўтган мавсумда ҳам бухороликлар сафида Суперлига доирасига 29 та ўйинда майдонга тушган, 3 та гол урган ва 2 ассистни қайд этганди.
Жўрабеков фаолияти давомида “Сўғдиёна”, “Навбаҳор”, “Қизилқум” ва “Бунёдкор” жамоаларида тўп сурган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист