locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сергей Лушан: «Очиғини айтсам, ҳозирги кўрсатаётган ўйинимиз билан лигада қолмаймиз»

Суперлиганинг 19-тури доирасида аутсайдер ҳисобланган «Машъал» Ғузорда «Навбаҳор»ни қабул қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сергей Лушан: «Очиғини айтсам, ҳозирги кўрсатаётган ўйинимиз билан лигада қолмаймиз»
photo: Mash'al fk
Ўзбекистон Суперлигаси
26.08.2026, Як.
Машъал
0
Навбаҳор
2

Суперлиганинг 19-тури доирасида аутсайдер ҳисобланган «Машъал» Ғузорда «Навбаҳор»ни қабул қилди. Ўйиндан олдин наманганликларнинг имконияти юқори баҳоланганди ва амалда ҳам шундай бўлди ва улар меҳмонда 0:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Навбатдаги мағлубиятдан сўнг «Машъал» устози Сергей Лушан матбуот анжуманида қатнашди.

- Бугун содир бўлиши керак бўлган нарса содир бўлди. Бу борада айтадиган гап йўқ. Рақиб жамоа таркиб жиҳатидан ҳам, ўйин нуқтаи назаридан ҳам биздан бир бош устун эди. Аслини олганда, вазият шуни кўрсатиб турибди.

— Жамоа бу ўйинга кела олмаяпти, деган хабарлар тарқалган эди. Бу борада нима дея оласиз?

— Ҳа, шундай. Худога шукр, дуоларимизни Аллоҳ эшитди. Бугун, менинг тушунишимча, ҳисоб рақамимизга қандайдир маблағ тушган. Умид қиламанки, бу футболчиларимиз учун бироз бўлса-да, нафас ростлаб олиш имконини беради. Олти ой давомида маошсиз қолиш жуда оғир.

— Жамоанинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, Суперлигада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз? Қанча фоиз деб ўйлайсиз?

— Қоладими? Ростини айтсам, қандай фоиз айтишим мумкинлигини билмайман. Менимча, барча ақлли одамлар бизни аллақачон «кўмиб» бўлишган. Лекин мен доимо айтаман: имконисз нарсанинг ўзи йўқ. Мен бундай ҳолатларни бир неча марта кўрганман. Масалан, 1999 йилдаги Москва ЦСКАсини олинг. Биринчи даврадан кейин охирги ўринда эди. Кейин эса барча ўйинларда ғалаба қозониб, иккинчи ўринни эгаллаган. Мен бундай ҳолатни ҳаётимда бир марта кўрганман. Лекин мен Долматов эмасман, бизнинг жамоа ҳам, аниқки, Москва ЦСКАси эмас. Шунинг учун жуда қийин.

Захира ўриндиғимизга қаранг — худди «дубль» жамоасидек. Таркибда олти нафар футболчининг барчаси «дубль»дан. Шунинг учун эҳтимол, кейинги ўйиндан бошлаб параллел равишда тайёргарликни бошлаймиз…

— Пролигага тайёрланишни назарда тутяпсизми?

— Пролига. Ҳа, тўғри, Пролига. Бизда бошқа вариант йўқ. Агар бизда футболчиларнинг сифати ва, энг аввало, сони жиҳатидан камида иккита тўлиқ таркиб бўлганида, нимадир ҳақида гапириш мумкин эди. Биздаги барча етакчи футболчилар — деярли ҳаммаси кетди. Улардан фойдаланиш имкони қолмади. Катта раҳмат. Мен энди чидамайман… Ёшлар орасида яхши йигитлар бор. Бугун яна икки нафарини майдонга туширишнинг имкони бўлмади. Аслида «дубль» жамоасидан беш-олти нафар футболчи бор эди. Энди шу йўналишда ҳаракат қиламиз, кўрамиз.

— Демак, жамоа лигада қоладими ёки йўқми?

— Қоламизми ёки йўқми? Биз ҳозир кўрсатаётган ўйин билан очиғини айтсам, қўрқаманки, қолмаймиз», - дея Лушаннинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг