Салим Мустафоевнинг жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди
Фото: Динамо ПФК
«Динамо» жамоаси сардори Салим Мустафоев бугун, 1 июл куни Истанбулда чап оёғидан жарроҳлик амалиётини ўтказди.
«Қўқон-1912» - «Динамо» (2:3) учрашувида гол уриб жамоамизнинг ғалабасига катта ҳисса қўшган Салим Мустафоев биринчи бўлим якунида жиддий жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Чап оёқ пайлари узилиши ташхиси билан футболчимиз бугун Туркияда малакали мутахассислар иштирокида жарроҳлик амалиётини муваффақият ўтказди. Мустафоевнинг тикланиши учун бир неча ой талаб этилади.
“Бутун жамоа ва барча мухлислар номидан «Динамо» жамоаси сардори ва етакчисига тезроқ тикланиб, сафга қайтишини тилаб қоламиз”, - дейилади клуб хабарида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист