locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рустамбек Қурбонбоев: «Биз асосан ёш футболчиларни ўйнатамиз»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон Суперлигаси
16.05.2025, Як.
Сурхон
2
Сўғдиёна
1

Сурхон – Сўғдиёна (2:1) ўйинидан сўнг мезбонлар спорт директори Рустамбек Қурбонбоев матбуот анжуманида қатнашиб, ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди:

«Осон ўйин бўлмаслигини билардик, чунки Сўғдиёна – жуда яхши жамоа. Ўринга қарамасдан, жамоа яхши эканлигини билардик, жамоанинг ўйинларини яхши ўрганиб чиқдик. Шунинг учун жиддий тайёргарлик кўрдик. Худога шукур, омадимиз келди ва биз ғалаба қозондик. Ўйлашимча, энг яхши ўйинни ўтказмадик. Шунингга қарамасдан, ғалаба қозонишимиз учун хурсандмиз. Болаларга, мураббий штабга ва мухлисларни ушбу ғалаба билан табриклайман

Биз ҳаммамиз биламиз, Абдуғафур ҳозир оптимал формада эмас. Биз билан Туркиядаги йиғинда қатнашмаганлигидан ташқари, ёшлар терма жамоаси йиғинда ҳам қатнашган. Ва у тиззасидан жароҳат олган, ва кўп машғулотларни ўтказиб юбормоқда. Бу нарса ҳам таъсир қилган. Футболда 1-2 ой машғулот қилмаслик – бу ўзи катта нарса. Худога шукур у жароҳатсиз амалиётини ўтказди. Лекин биз бу устида ишлаяпмиз. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийимиз у билан алоҳида ишлаяпти. Бизда икки нафар ҳужумчимиз бор. Эътибор берган бўлсангиз, биз асосан 4-3-3 тактик схема бўйича ўйнаяпмиз. Муҳаммад-Али Абдураҳмонов ҳозир яхши ўйнаяпти. Аммо, Абдуғафурга ўйин амалиётини бермасдан иш тутмадик. Кубокда ўйнаяпти, ҳар бир ўйинда ярим соатдан ўйнаяпти. Биз Ҳайдаровнинг ўтган мавсумда кўрсатган ўйинига қайтиши учун манфаатдормиз ва жамоа унга ёрдам беради. Озгина сабр қилишимиз керак. Абдуғафур Ҳайдаров – келажаги бор футболчи. Ундан ташқари, кўп ёш футболчиларимиз бор. Биз асосан ёш футболчиларни ўйнатамиз ва уларга имконият беряпмиз», – дейди мутахассис

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг