\"Сўғдиёна\" мухлислари Термизга боради
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон Суперлигаси
16.05.2025, Як.
Сурхон
2
Сўғдиёна
1
Суперлига 10-тури доирасида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби Термиз шаҳрида “Сурхон” меҳмони бўлади. Ушбу ўйин учун жиззахликлар ўз мухлисларини Термизга олиб боради:
"Эртага севимли жамоамиз "Сўғдиёна" Суперлига 10-тур доирасида "Сурхон" жамоаси меҳмони бўлади! Шу муносабат билан жамоамизни стадиондан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида Жиззахдан мухлислар олиб борилиши режалаштирилган.
Севимли жамоамизга стадионда жонбозлик билан далда беришни истаган мухлислар!
Сизларни эртага "Сўғдиёна" марказий стадиони рўпарасида, Давлат хизматлари маркази олдида кутамиз! Мухлислар сони чекланган. Шунинг учун вақтида келишингизни сўраб қоламиз", - дейилади хабарда
Иброҳим Жалолов
Редактор