«Рома» Гринвуд билан келишувга эришди
Битим 2031 йилга қадар мўлжалланади.
ФОТО: Getty images
«Марсель» клубининг қанот ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд «Рома»га ўтишга бир қадам яқинлашди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берган.
Манбага кўра, римликлар инглиз футболчиси билан шахсий шартнома шартларини келишиб олишган. Битим 2031 йилга қадар мўлжалланади ва унга кўра Гринвуд йилига 5 миллион евро маош ҳамда бонуслар олади.
2025/26 йилги мавсумда Гринвуд барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 45 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу вақт ичида вингер рақиблар дарвозасини 26 бор ишғол қилди ва 11 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист