Расселл Мартин – «Лестер» бош мураббийи
Мураббий билан шартнома уч йилга мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
«Рейнжерс»нинг собиқ бош мураббийи Расселл Мартин «Лестер Сити»ни бошқаради. Бу ҳақда «тулкилар» расмий сайти хабар бермоқда.
Мураббий билан шартнома уч йилга мўлжалланган.
Аввалроқ мутахассис «Милтон-Кинс Донс», «Суонси Сити» ва «Саутгемптон» клубларини ҳам бошқарган. У «Рейнжерс»ни 2025 йилнинг октябрида тарк этган. Мартин ушбу лавозимга асосий номзод эди.
Ўтган мавсум якунларига кўра «Лестер Сити» Чемпионшипдан Англия футбол тизимидаги учинчи дивизион бўлган 1-Лигага тушиб кетди.
2015/2016 йилги мавсумда клуб мамлакат чемпиони бўлган. АПЛнинг ўша мавсумидаги 38 турда Клаудио Раньери жамоаси 81 очко тўплаб, энг яқин таъқибчиси «Арсенал»ни 10 очкога ортда қолдирган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист