locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Превью. «Хоразм» - «Нефтчи»

«Хоразм»-«Нефтчи» учрашувида Равшан Абдувоҳидов бош ҳакам сифатида фаолият юритади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. «Хоразм» - «Нефтчи»
Фото: Нефтчи ПФК

Ўзбекистон чемпионлигини муддатидан олдин қўлга киритган севимли «Нефтчи» жамоамиз Суперлигaнинг сўнгги 30-тур беллашувини Урганч шаҳрида «Хоразм» клубига қарши ўтказади.

Ўзаро тўқнашувлар маълумотларига назар ташласак, шу кунга қадар жамоалар Суперлига чемпионати доирасида 17 марта юзлашган бўлиб, бу қарама-қаршиликда фарғоналиклар катта устунликка эга чиққан. Ушбу тўқнашувларда «Нефтчи» жами 13 та ўйинда ғалаба қозонган бўлса, 3 та баҳсда томонлар муроса қилишган ва фақат 1 та беллашувда «Хоразм»нинг қўли баланд келган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати 11-56 фарғоналиклар фойдасига. Энг йирик ғалабаларга келсак, «Нефтчи» 1998 ва 2006 йилларда «Хоразм» клубини 7:1 ва 8:2 ҳисобига мағлуб этган.

Урганчда қайд этилган сўнгги 5 учрашув натижалари:

25.09.2010.
«Хоразм»-«Нефтчи» 2:1
20.10.2009.
«Хоразм»-«Нефтчи» 0:0
23.09.2006.
«Хоразм»-«Нефтчи» 2:8
13.05.2000.
«Хоразм»-«Нефтчи» 1:1
18.04.1999.
«Хоразм»-«Нефтчи» 1:1

Эслатма: Суперлиганинг сўнгги 30-тур доирасидаги «Хоразм»-«Нефтчи» учрашувида Равшан Абдувоҳидов бош ҳакам сифатида фаолият юритади. Беллашув соат 15:00 да бошланади

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг