Превью. \"Андижон\" - \"Нефтчи\"
9 май санасида Суперлиганинг 9-туридаги марказий ўйин Андижондаги “Бобур арена” стадионида бўлиб ўтади. Унда водий дербиси номи остида “Андижон” ҳамда “Нефтчи” жамоалари баҳс олиб борадилар.
Бу икки жамоа ўртасидаги учрашув ҳамма вақт кескин курашлар остида ўтган. Шу кунга қадар клублар Ўзбекистон чемпионатида 51 маротаба тўқнашишган. “Андижон” ҳисобида 10, “Нефтчи”да 33 ғалаба бор. Яна 8 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 45\97 “Нефтчи” фойдасига.
Ўтган йили Фарғонадаги баҳсда 2:2, Андижонда эса 0:0 ҳисоби қайд этилган. “Андижон” ўз майдонида “Нефтчи”ни сўнгги бор 2016 йилда мағлуб ўтган ва ўшанда ўйин 2:1 натижа билан якун топган.
Андижонда бўлиб ўтган охирги 5 та учрашув натижалари қуйидагича:
25.09.2024.
"Андижон"-"Нефтчи" 0:0
08.04.2023.
"Андижон"-"Нефтчи" 0:2
09.04.2016.
"Андижон"-"Нефтчи" 2:1
30.05.2015.
"Андижон"-"Нефтчи" 0:4
22.06.2014.
"Андижон"-"Нефтчи" 1:3
Эслатиб ўтамиз, "Андижон"-"Нефтчи" баҳсини Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Учрашув эртага соат 18:00 да бошланади.