Пепе: “Барселона” мавсумни жуда яхши ўтказмоқда”
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ҳимоячиси Пепе “Барселона”нинг жорий мавсумдаги ўйини ва натижалари ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, 26-апрелдан 27-апрелга ўтар кечаси Испания Кубоги финалида “Барселона” ва “Реал Мадрид” ўзаро тўқнаш келади.
“Барселона” жуда яхши мавсум ўтказмоқда. Аввалига уларда шунчаки жамоа йўқдек туюлгандек, лекин улар жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Бироқ финал - бу финал. Ўйлайманки, Мадрид тайёр бўлади”, - дея Пепенинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo нашри.
Маълумот учун, ҳозирда каталонияликлар Ла Лиганинг 33-туридан ўрин 76 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Реал” эса 72 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.