«Пахтакор» - «Локомотив». Ўзаро ўйинлар тарихига назар соламиз
Суперлига 12-турида "Пахтакор" Тошкент дербисида "Локомотив" билан майдонга тушади.
Чемпионатлар тарихида жамоалар жами 40 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 25тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. 8 беллашувда дуранг натижа қайд этилиб, 7 марта "Локомотив" устун келган. Рақиб дарвозасига 85 гол урган "Шерлар" 36 тўп ўтказиб юборишган. 2020 йил жамоамиз 7:0 ҳисобида рақиб устидан муваффақиятга эришган. Ғалабалардан 7таси йирик натижа билан эришилган.
Ўз майдонимиздаги ўйинларда кўрсаткичлар шундай кўриниш олган: 14 ғалаба, 3тадан дуранг ва мағлубият. Голлар бўйича устунлик "Пахтакор" фойдасига - 53:21.
"Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги ўйин 17 июль, жума куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.