locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мирко Еличич: «Узоқ муддатли танаффусдан кейинки илк ўйинимиздан мамнунман»

“Пахтакор”-"Локомотив" баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Мирко Еличич фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мирко Еличич: «Узоқ муддатли танаффусдан кейинки илк ўйинимиздан мамнунман»
photo: Lokomotiv fk
Ўзбекистон Суперлигаси
17.07.2026, Як.
Пахтакор
1
Локомотив Ташкент
1

Суперлига “Пахтакор”-"Локомотив" баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Мирко Еличич фикр билдирди.

«Икки ойлик танаффусдан кейин футболга қайтиш ёқимли. Албатта, "Пахтакор"га қарши оғир ўйин бўлишини билардик. Иккала жамоа ҳам жуда қийин бўлган об-ҳавода футбол ўйнашди ва яхши курашишди, бор кучларини беришди. Бизда бир қанча яхши, сифатли вазиятлар бўлди. Узоқ муддатли танаффусдан кейинки илк ўйинимиздан мамнунман. Жамоани ривожлантириш йўлларини излаймиз.

- "Локомотив" матбуот хизмати ушбу ўйинда жамоанинг икки очко йўқотганини ёзди. Сизнингча жамоа икки очко йўқотдими?
- "Пахтакор"да ҳам бир қанча яхши вазиятлар бўлди. Агарда иккала жамоадан бири ютуши керак бўлса, ўйин охирларида бизда кўпроқ вазият юзага келди, бироқ булардан фойдалана олмадик. Агарда бутун бир ўйинни инобатга олсак, дуранг иккала жамоа учун ҳам адолатли натижа бўлди.

- Мухриддин Зоиров, Исламбек Баратов ва Лазизбек Мирзаев жамоани тарк этишди. Бу ҳақда нима дея оласиз?
- Исталган футболчидан кетказиш осон эмас. Уларинг барчаси иккинчи даврада кўпроқ ўйнашлари керак. Исталган футболчи ярим мавсум захирада ўтирса, ўзи учун жамоа излайди. "Локомотив"да ҳам, исталган жамоада ҳам бундай ҳолатлар бўлади. Чунки жамоадаги барча футболчиларга имконият бериш жуда қийин. Ҳозирги футболда ўйнаш қийин, агарда улар жамоада қолганида янада кўпроқ захирада ўтириб қолишлари мумкин эди. Футболчилар эса ўзлари учун жамоа излашлари ва футбол ўйнашлари керак.

- Фаолиятини якунлаши айтиладиган Анзур Исмоилов мавсум якунига қадар жамоада қолди.
- Бунинг барчаси Анзурга боғлиқ эмасди. У ёқимли инсон, жуда тажрибали. Унинг таркибда борлиги жамоа учун ҳам фойдали. Энди у ҳаётида бошқа саҳифани очмоқда ва бошқа ишлар билан шуғулланмоқда. У билан ўзаро келишувимиз бор: қўлидан келганча, имконияти етадиганча бизга ёрдам бериши керак. Бироқ унинг бошқа ишлар билан шуғулланишини ҳам биз тўғри тушунамиз.

- Абдуллоҳ Йўлдошев аввалги ўйинларда ўнг қанот ҳимоясида ўйнаётганди. Бугун эса марказий ҳимояда кўриниш берди. Бу давомий бўладими ёки у ҳали ўнг қанотга қайтадими?
- У бир қанча позицияларда ўйнай олади. Уни ҳатто таянч ҳимоясида ҳам ўйнатганмиз. Марказий ва ўнг қанот ҳимоясида ҳам ўйнай олади. У ҳақиқий атлет — тезлиги бор, эластик инсон. Бирор футболчи доимо ўзи учун энг қулай позицияни танлаб олади. Абдуллоҳда эса ундай эмас. Шунингдек, Александр Кучеренко белидан ноқулайлик ҳис қилди. Бундай ҳолатда унинг ўрнини ёпа оладиган футболчи борлиги бизни қувонтирди. Анзур Исмоилов биз билан кўп ҳам ишламади. Шу сабабли уни марказий ҳимояга қўя олмадим.

- Жасур Яхшибоевнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Унинг жамоага қўшилганига кўп ҳам бўлмади. Узоқ вақт футбол ўйнамади. Бизнинг футболга ва жисмоний ҳолатини яхшилаб олишига бироз вақт керак. Барча мухлислар унинг қандай сифатга эга эканлигини билади. Ҳужумда бирга-бир ҳолатларда рақибни алдаб ўта олади. Лекин футбол фақатгина бундан иборат эмас. Иккинчи даврада у жамоамизга катта ёрдам бера олишига ишонаман. Қандай даражада ёрдам бериши эса унинг ўзига боғлиқ.

- Жароҳат олган Сухроб Нуруллоевнинг ҳолати қандай?
- Яхши. Бугун у иссиқ ҳавода кўп меҳнат қилди. Унинг мушакларида жароҳат бор. У келгуси ўйинга тайёр бўлади, деб ўйлайман», — деди мутахассис.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг