Отабек Нарзуллаев: Бизда характер йўқолиб қолди
Суперлига 9-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Машъал" баҳси 2:1 ҳисоби билан якун топди. Ўйиндан кейин "Машъал" мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.
photo: Mash'al fk
Ўзбекистон Суперлигаси
22.04.2026, Як.
Сурхон
2
Машъал
1
Суперлига 9-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Машъал" баҳси 2:1 ҳисоби билан якун топди. Ўйиндан кейин "Машъал" мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
"Жанговар учрашув гувоҳи бўлдик. Гол уриб, ҳисобни очдик ва шундан кейин характер керак бўлади. Характер "Сурхон"да пайдо бўлди ва рақибимиз ғалаба қозонди. Бизда эса йўқолиб қолди. Бу нимагадир боғлиқлигини билмайман. Ютиб турган жойда ютқазиб қўйдик. "Сурхон"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун характер рол ўйнади ва рақиб шунинг эвазига бизни мағлуб этди",—деди мутахассис.
Иброҳим Жалолов
Редактор