Нималар бўляпти ўзи? \"Эл-класико\" олдидан жиддий низолар бошланди
Бир неча соатлардан кейин Испания кубоги финалида “Барселона” ҳамда “Реал Мадрид” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтиши режалаштирилган. Айни дақиқаларда учрашув олдидан низолар келиб чиқиб, ОАВ диққат эътиборини тортиб турибди. Бугунги жараённи эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Испанияда кубок финали олдидан нафақат футболчи ва мураббийлар, балки ҳакамлар ҳам матбуот анжуманида иштирок этишади. Финалниг бош ҳаками Де Бургос матбуот анжуманида йиғлаб юборди. Испанияда ёмон ҳакамлик бўлса, ҳакам жамоалардан бирини "ўғирлади" дейиш одат тусига кирган.
"Аслида биз бошдан кечираётган ҳолатларимиз, умуман бўлиши керак эмас. Ўғлим мактабга борса, болалар унга "сенинг отанг ўғри*" дейишган, бу чинддан ҳам жуда даҳшатли ҳолат",-дейди “эл-класико”ни бошқаришга тайинланган ҳакам

Взиятга Гонсалес Фуэртес (эртанги ўйинда ВАР’да ишлайди) ҳам ўз фикрини билдирди:
“Испан ҳакамлиги жуда юқори савияда. Эҳтимол, Европада кучли 3 ёки кучли 4 таликка киради. Биз бунга шубҳа қилмаймиз. Атрофимизда содир бўлаётган воқеалар адекват эмас, биз бу таъқиб ва безориликни тўхтатиш учун чоралар кўрамиз”,-дейди Гонсалес

Ҳаммаси мана шундан кейин бошланди ва "Реал Мадрид" Қирол кубоги финалида ҳакамларни алмаштиришни хоҳлаб қолди.
Клубнинг RFEFга маълум қилишича, ҳакамларнинг матбуот анжуманидаги баёнотлари нейтраллик йўқлигини кўрсатди - улар деярли очиқчасига Мадридни оқибатлар билан таҳдид қилишди
Кейин, "Реал" Анчелотти ва Модричнинг матбуот анжуманини бекор қилди.

"Реал Мадрид" RFEF протоколида кўрсатилган барча расмий тадбирларни бекор қилди: матбуот анжумани ва фотосессия ўтказилмайди. Бу ҳам етмагандек, MARCA нашрининг ёзишича, клуб "Ла Картуха"даги кечки машғулотни ҳам бекор қилган ва Хорхе Калабреснинг ёзишича, мадридликлар кубок финалида ўйнашига ҳозирча кафолат йўқ.

“Қироллик клуби” RFEF'дан бугунги матбуот анжуманида финалчилардан бирига душманона муносабатда бўлган ҳакамларни алмаштиришни талаб қилди. Бироздан кейин эса, Мадриднинг финалда ўйнамаслиги мумкинлигини тасдиқлади. Клуб юристлари айни дамда мадридликлар ҳакамлардан узр сўрашини талаб қиладиган баёнот тайёрламоқда.
Маълумотлар Хайрулла Ҳамидов телеграм каналидан олинди