locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Нефтчи» Шаҳзод Неъматжоновни ўз сафига қўшиб олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Нефтчи» Шаҳзод Неъматжоновни ўз сафига қўшиб олди
Фото: Нефтчи ПФК

Фарғонанинг “Нефтчи” давралар оралиғидаги ўқув йиғин ва ёзги трансфер орқали таркибни кучайтириш мақсадида ёш ва иқтидорли ҳужумкор футболчи Шаҳзоджон Неъматжонов билан шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида, Шаҳзоджон Неъматжонов 2003 йилнинг 6 август куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида таваллуд топган. Футболга бўлган кучли иштиёқи туфайли олти ёшида Бекободнинг "Металлург" футбол мактабида илк сабоқларини олган Шаҳзоджон 2015 йилда Тошкентга кўчиб ўтиб, даставвал "Пахтакор", кейинчалик "Бунёдкор" спорт мактабида таҳсил олишда давом этади.

Футболчилик фаолиятини ўзига қадрдон бўлган Бекободнинг "Металлург" ёшлар жамоасида бошлаб, 2024 йилга қадар шу ерда тўп сурди. "Нефтчи"га ўтишдан аввал футболчи Суперлиганинг биринчи даврасини Ғузорнинг "Шўртан" клубида олиб борди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг