locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Навбаҳор” - “Андижон”: Водий дербисида устунлик ким томонда?

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Навбаҳор” - “Андижон”: Водий дербисида устунлик ким томонда?
ФОТО: UZPFL
Ўзбекистон Суперлигаси
28.03.2025, Як.
Навбаҳор
2
Андижон
2

Бугун, 28-март куни Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган марказий учрашувда “Навбаҳор” ва “Андижон” ўзаро тўқнаш келади.

Таъкидлашнинг ҳожати йўқ, ҳар қандай вазиятда ҳам ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс аншлаг ҳолатда, жиддий қарама-қаршилик руҳи остида ўтади.

Ҳозирга қадар “Навбаҳор” ва “Андижон” миллий чемпионатимиз доирасида 56 бор рўбарў келган. Уларнинг 27 тасида наманганликлар, 13 тасида эса андижонликларнинг қўли баланд келган. 16 та учрашув дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати эса 80-57, “Навбаҳор” фойдасига.

Мазкур жамоалар ўртасидаги ўйинларда энг йирик ҳисоб 2004-йилги мавсумда қайд этилган. Ўшанда “лочинлар” “бургутлар”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” - “Андижон” ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 19:30 да Намангандаги “Марказий” стадионида старт олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг