locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Навбахор Бухоро билан ўйин чипталарини бепул қилди

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган баҳсни номинал мезбон сифатида “Бухоро” (Бухоро)га қарши ўтказади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Навбахор Бухоро билан ўйин чипталарини бепул қилди
photo: Navbahor FK
Ўзбекистон Суперлигаси
05.03.2026, Як.
Навбаҳор
0
Бухоро
1

Хабарингиз бор, жамоамиз Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган баҳсни номинал мезбон сифатида “Бухоро” (Бухоро)га қарши ўтказади.

Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржонович Абдураззоқовнинг
ташаббуси билан айни пайтда юртимизда ҳукм сураётган муқаддас Рамазон ойи муносабати билан, қолаверса, “Навбахор” жамоасининг кўп минг сонли мухлисларининг фидойиликларига ҳурмат тариқасида бўлажак ўйинга кириш БЕПУЛ қилиб белгиланди.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳридаги “Олимпия” стадионига пойтахтимизда истиқомат қилаётган наманганлик футбол ишқибозлари, шунингдек, жамоамизнинг ашаддий, фидойи ва садоқатли мухлисларини таклиф этамиз.

Ишқибозлардан белгиланган секторларга тартибли тарзда жойлашишлари мумкинлигини маълум қиламиз.
Жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган “лоchinlar”нинг учрашувига бевосита гувоҳ бўлишни истаган барча миллионлар ўйини ихлосмандларини эртанги оқшомда “Олимпия” стадионига чорлаймиз!
Эслатма: “Навбахор” – “Бухоро” учрашуви эртага соат 19:00 да бошланади",- деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг