Муҳаммадали Ғиёсов – «Навбаҳор» футболчиси
“Навбаҳор” ёзги трансфер “ойнаси”дан самарали фойдаланган ҳолда, ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдиришни мақсад қилган эди.
Шундай ўйинчилардан бири, маҳоратли, тезкор, ҳужумкор ярим ҳимоячи Муҳаммадали Ғиёсов “лочинлар” билан бир ярим йиллик🤝шартнома имзолади.
Муҳаммадали Ғиёсов фаолиятини 2019 йилда "Бухоро" жамоасида бошлаган. 2020 йилги мавсумда илк бор асосий таркибда дебют қилган. 2021 йилги мавсумдан Тошкентнинг “ ”Олимпик" жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
2023 йилнинг ёзидан "Қизилқум" жамоаси шарафини ҳимоя қилишни бошлаган. Ўша йили иккинчи давра ўйинларида "Қизилқум" таркибида 13 та ўйинда 5 та гол муаллифи бўлган. 2024 йилги мавсумда Навоий жамоаси сафида барча мусобоқаларда 25та ўйинда майдонга тушган ва 6 та гол муаллифи бўлган.
2024 йилги мавсум якунида Навоий жамоасини тарк этган ва Фарғонанинг "Нефтчи“ жамоаси билан шартнома имзолаган. Бу йилнинг биринчи даврасида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси сафида тўп сурган.