locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Машъал” Муборакда “Сўғдиёна”ни мағлуб қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Машъал” Муборакда “Сўғдиёна”ни мағлуб қилди
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон Суперлигаси
29.03.2025, Як.
Машъал
1
Сўғдиёна
0

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-турида “Машъал” ва “Сўғдиёна” жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Муборак шаҳрида бўлиб ўтган ушбу баҳсда омад Жиззахликлардан юз ўгирди. Учрашувнинг биринчи бўлимига қўшиб берилган тўртинчи дақиқасида Исломбек Баратов ўйиндаги ягона гол муаллифига айланди. Иккинчи бўлимнинг 74-дақиқасида бош ҳакам “Машъал” дарвозаси томон пеналти белгилади. “Бўрилар” футболчиси Жавоҳир Қаҳрамонов ўн бир метрлик зарбадан унумли фойдалана олмасдан қаҳрамонлик кўрсатолмади. Ушбу вазиятда “Йўлбарслар” дарвозабони Достонбек Тўхтабойев ажойиб ҳаракат қилиб, ўзидан ўнг томонга йўналтирилган зарбани қайтаришга эришди ва таблодаги ҳисоб ўйин оҳирига қадар ўзгаришсиз қолди.

Бу ғалабадан кейин муборакликлар бир ўйин кам ўтказган ҳолда 3 очко билан турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилиб олди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг