Манба: Килиан Мбаппе “Барселона”га қарши ўйинга қадар сафга қайтади
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе 26-апрел куни бўлиб ўтадиган “Барселона”га қарши Испания Кубоги финалида майдонга тушишга тўлиқ тайёр бўлади. Бу ҳақда Релево нашри журналисти Хорхе Пикон хабар бермоқда.
Манбага кўра, форвард эҳтиёт чораси сифатида Ла Лиганинг 33-тури доирасидаги “Хетафе”га қарши баҳсда иштирок этмайди. Футболчининг ўзи аллақачон жамоа билан машғулот ўтказмоқда ва Эл-Класикода майдонга туша олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мбаппе тўпиғидан жароҳат олганди.
Маълумот учун, Килиан жорий мавсум барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Трансфермарктдаги нархи 170 миллион еврога баҳоланмоқда.