locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ман Сити» 1957 йилдан бери илк бор 4 та гол ўтказиб, ғалаба қозонди

«Шаҳарликлар» сафарда «Фулҳэм»ни 5:4 ҳисобида мағлуб этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ман Сити» 1957 йилдан бери илк бор 4 та гол ўтказиб, ғалаба қозонди
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
02.12.2025, Як.
Фулхэм
4
Манчестер Сити
5

Англия Премьер-лигасининг 14-турида «Фулҳэм»ни 5:4 ҳисобида мағлуб этган «Манчестер Сити» 1957 йилдан бери биринчи марта тўртта гол ўтказиб, ғалаба қозонди. Бу ҳақда Opta хабар бермоқда.

Шу йили «Сити» «Шеффилд Уэнсдей»га нисбатан ҳам 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Учрашувдан сўнг, «Фулҳэм» 17 очко билан жадвалнинг 15-ўрнида бормоқда, «Манчестер Сити» эса 28 очко билан иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Премьер-лигада етакчи эса 30 очко тўплаган ва бир ўйин захирада қолган Лондоннинг «Арсенал»и ҳисобланади.

Кейинги турда, 6 декабрь куни «шаҳарликлар» «Сандерленд»га қарши майдонга тушади. Учрашув «Этихад» стадионида бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг