АПЛ. Голлар шоуcида Сити меҳмонда Фулҳемга ютқазиб қўйишига сал қолди
Англия Премьер Лигаси 14-туридан ўрин олган Фулҳем ҳамда Манчестер Сити жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик бўлиб ўтди.
Ушбу ўйинда Сити меҳмонда Фулҳемга ютқазиб қўйишига сал қолди. Учрашувда жами 9 та тўп киритилди. Якунда шаҳарликлар 4:5 ҳисобига ғалабани қўлга киритишди. Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди. Холанд "АПЛ"да энг тез 100 та гол урган футболчига айланди.
АПЛ. 14-тур.
Фулҳем - Манчестер Сити 4:5
Голлар: Смит-Роу 45+2', Ивоби 57', Чуквуезе 73', 78' - Холанд 17', Рейндрс 37', Фоден 44', 48', Берге (АГ) 54'
Фулҳем - Лено - Сессенон, Басси, Андерсен, Тете - Берге, Лукич, Ивоби, Смит-Роу, Уилсон - Хименес.
Манчестер Сити - Доннарумма - О'Райли, Гвардиол, Рубен Диаш, Матеуш Нунеш - Рейндрс, Нико Гонсалес, Бернарду Силва - Доку, Фоден, Холанд.