Холанд сўнгги икки йил ичида илк бор меҳмонда офсайд ҳолатига тушиб қолди
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия Премьер-лигасининг 14-турида «Фулхэм»га қарши учрашувда бир марта офсайд ҳолатига тушиб қолди.
Шу тариқа, норвегиялик форвард 2023 йил августидан бери АПЛдаги сафардаги ўйинларда илк бор офсайдга тушди. Ўшанда «шаҳарликлар» «Шеффилд Юнайтед»га қарши (1:2) майдонга тушганди. Бу ҳақда Squawka хабар бермоқда.
Учрашув давомида Холанд Премьер-лига тарихидаги 100-голини урди ва буни мусобақа тарихида энг тез амалга оширган футболчига айланди — унга бор-йўғи 111 та ўйин кифоя қилди.
Эслатиб ўтамиз, Холанд 2022 йилнинг ёзида «Манчестер Сити» сафига келиб қўшилган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2034 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 180 миллион еврони ташкил этади.