locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Холанд жорий мавсум 24 та ўйинда 33 та гол урди

«Ман Сити» ҳужумчиси «Фулҳем»га қарши ўйинда ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Холанд жорий мавсум 24 та ўйинда 33 та гол урди
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
02.12.2025, Як.
Фулхэм
4
Манчестер Сити
5

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жорий мавсумда клуб ва Норвегия миллий жамоаси сафида жами 24 ўйинда 33 та гол уришга муваффақ бўлди.

25 ёшли форвард Англия Премьер-лигасининг 14-турида «Фулҳем» дарвозасини ишғол қилиб, «шахарликлар»га 5:4 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

33 голнинг 21 таси «Манчестер Сити» сафида, қолган 12 таси эса Норвегия миллий жамоаси учун киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Холанд 2022 йилнинг ёзидан бери «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2034 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 180 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг