Максим Шацких: Тўғри, ғалабага эриша олмаганимиз чакки бўлди, лекин футболчилар иштиёқ билан ҳаракат қилишди
“Андижон” - “Бухоро” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида бурғутлар устози Максим Шацких иштирок этди.
- Тўғрисини айтсам, ўйин менга ёқди. Хавфли вазиятларни кўп ярата олмагандирмиз, бироқ ўйин ташкил қилиш ва унинг сифатидан кўнглим тўлди. Тўғри, ғалабага эриша олмаганимиз чакки бўлди, лекин футболчилар иштиёқ билан ҳаракат қилишди. Улардан миннатдорман. Рақиб ҳам яхши жамоа, улар Ўзбекистон Кубоги финалчиси. Биз финалчиларга қарши майдонга тушдик. Қизиқарли ва курашларга бой ўйин гувоҳига айландик.
- Ғалаба учун нима етишмади?
- Голлар етишмади. Ғалаба учун голлар керак ва тўп ўтказиб юбормаслик лозим.
- Захирадан кўп ўйинчи туширилмади. Умуман, майдонда ўйнаган ўйинчиларнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?
- Яна қайтараман: бугунги ўйиндан қониқдим. Алмаштиришлар меъёрида. Тақвим тиғиз, биз энди сафарига чиқамиз ва муҳим ўйин кутмоқда. Эътиборимиз энди шунга қаратамиз. Умуман олганда, захирадан тушганлар яхши ҳаракат қилишди, ёмон эмас.
- “Андижон”ни энди Баҳрайнда ўйин кутмоқда. Бўлажак учрашув олдидан жароҳат олганлар йўқми, тайёргарлик қандай бўлади?
- Худога шукурки, жароҳатдаги ўйинчилар тиканишди. Зотейев ҳам, Мамадказин ҳам машғулотларда қатнашишяпти. Улар кўнгилдагидек ҳаракат қилишса, натижаларимиз ҳам ижобий кўриниш олиши мумкин. Зотейев жамоа билан сафарига кетади, Мамадказинга яна бироз вақт керак. Балки эртага ўринбосарлар баҳсида 45 дақиқа ўйнатиб кўрамиз.
- Отабек Жўрақўзиевнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилапсизми?
- Ҳа, қониқяпман.