Лэмпард «Ковентри» билан АПЛдаги илк ғалабасига эришди
Жамоа ҳисобида энди 3 очко бор.
ФОТО: Getty images
Англия чемпионатининг навбатдаги учрашувида «Ковентри» сафарда «Ноттингем Форест»ни минимал ҳисобда — 1:0 мағлуб этди.
Учрашувдаги ягона гол 55-дақиқада урилди. Жей Дасилва Карл Рашвортнинг узатмасидан сўнг «Ноттингем Форест» дарвозасини ишғол қилиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди — 0:1.
Ўтказиб юборилган голдан кейин мезбонлар ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилди. Бироқ «Ковентри» ўз устунлигини якуний ҳуштакка қадар сақлаб қолди.
Шу тариқа, «Ковентри» омадсизликлар сериясига чек қўйиб, Англия чемпионати-2026/27 мавсумидаги илк ғалабасини қўлга киритди. Жамоа ҳисобида энди 3 очко бор. «Ноттингем Форест» эса 5 очко билан қолди.