locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Реал» Мбаппенинг дубльи эвазига «Барселона»ни мағлуб этди

Моуринио классикога қайтишини «Камп Ноу»даги ғалаба билан нишонлаб, чемпионлик курашида интригани қайтарди.
Футбол
Ла Лига. «Реал» Мбаппенинг дубльи эвазига «Барселона»ни мағлуб этди
photo: gettyimages
Испания Ла Лигаси
25.10.2026, Як.
Барселона
1
Реал Мадрид
2

Ла Лига. «Реал» Мбаппенинг дубльи эвазига «Барселона»ни мағлуб этди

Моуринио классикога қайтишини «Камп Ноу»даги ғалаба билан нишонлаб, чемпионлик курашида интригани қайтарди. Флик шогирдлари эса мавсумда илк бор очко йўқотди ва натижада топ-5 лигада очко йўқотмаган жамоа қолмади.

Испания чемпионатининг 10-туридан марказий баҳсда пешқадам «Барселона» ўз уйида «Реал»га имкониятни бой берди ва мавсумдаги илк очколарини йўқотди.

Тенг курашлар остида ўтган классикода Мбаппенинг дубльига Рафинья бир бор жавоб берди.

Флик жамоасининг мағлубиятидан сўнг топ-5 лигада очко йўқотмаган жамоа қолмади.

Мағлубиятга қарамай, Каталония клуби 27 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди. Моуринио жамоаси эса очколарини 24 тага етказиб, 3-ўринни мустаҳкамлади. 2-поғонадаги «Атлетико»да 25 очко бор.

Ла Лига. 10-тур
Барселона — Реал 1:2
25 октябр, «Камп Ноу»
Голлар:
Рафинья (61) — Мбаппе (41, 87).
Барселона — Гарсия, Канселу, Кубарси, Мартин, Эспарт (Балде, 30), Родри, Педри, Фермин (де Йонг, 74), Ямал, Гордон (Адейеми, 86), Рафинья (Жезус, 86).
Реал — Лунин, Вальверде (Думфрис, 62), Конате, Хейсен, Кукурелья, Чуамени, Силва (Камавинга, 80), Беллингем, Гюлер (Трент, 90+4), Диоманде (Эспи, 90+4), Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Чуамени (46), Гордон (84), Кукурелья (90+2), Мбаппе (90+4), Балде (90+6), Адейеми (90+6).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг