locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

La Liga президенти: \"Перес шикоят қилмайди — таҳдид қилади\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
La Liga президенти: "Перес шикоят қилмайди — таҳдид қилади"
Photo: gettyimages
Испания кубоги
26.04.2025, Як.
Барселона
3
Реал Мадрид
2

Журналист Қаҳрамон Асланов ёзишича, La Liga президенти Хавер Тебас "Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес ҳақида танқидий фикрларни билдирди:

"Бу футбол эмас, ҳокимият.
- Унга Тебас ёқмайди, чунки у унинг хоҳлаганидек иш тутмайди.
- Унга Чеферин ёқмайди, чунки у ҳам унинг хоҳлаганини қилмайди.
- Унга Лоусан ёқмайди, чунки у ҳам унинг истаганини қилмайди.
- Унга телешарҳловчилар ёқмайди, чунки улар унинг истаганини айтмишмайди.
- Унга ҳакамлик ислоҳоти ёқмайди, чунки бу ислоҳот унинг хоҳлаганидек эмас.

Энди эса, ҳакамлар — Реал Мадрид ТВ томонидан доимий танқидлардан чарчаб, баёнот беришганидан кейин, у ўзича реакция билдираяпти:

- Матбуот анжуманига чиқмади.
- "La Kartuxa"даги машғулотни ўтказиб юборди.
- Кубок финалига оид расмий тадбирларга беэътиборлик қилди.
- Кубок финалида иштирок этмаслиги билан қўрқитяпти.
Қаранг, қандай нозиктаъб.

У норозилик билдирмайди — босим ўрнатади.
У шикоят қилмайди — таҳдид қилади.
У баҳслашмайди — жазолайди.
У футболни яхшилашни истамайди — у ўз футболини истайди.
Энг ёмони, кўпчилик бунга йўл қўяётгани ва унга ёрдам бераётганидир"

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг