Карвахал қанча муддатга сафдан чиққанлиги маълум бўлди
«Реал» ҳимоячиси «Барселона»га қарши ўйинда жароҳат олганди.
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
01.11.2025, Як.
Реал Мадрид
4
Валенсия
0
Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Дани Карвахал «Барселона»га (2:1) қарши Ла Лиганинг 10-тур учрашувида олган жароҳати сабаб 2—3 ой майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ клуб матбуот хизмати футболчи ўнг тиззасига артроскопик операция қилинганини тасдиқлаган эди.
Операцияни шифокор Мануэл Лейес «Реал» тиббий хизмати назорати остида ўтказган. Манбага кўра, футболчининг ўнг тиззасида бўш ҳаракатланувчи бўғим аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда ҳам Карвахал 9 октябрь куни «Вильярреал»га қарши ўйинда олдинги хочсимон пайларини шикастлаб, тўққиз ой давомида майдонга туша олмаган эди.
Насрулло Каримов
Журналист