locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карло Анчелотти Мбаппе тўғрисидаги қарорини “Барселона”га қарши ўйиндан бир неча соат олдин қабул қилади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Карло Анчелотти Мбаппе тўғрисидаги қарорини “Барселона”га қарши ўйиндан бир неча соат олдин қабул қилади
ФОТО: Getty Images
Испания кубоги
26.04.2025, Як.
Барселона
3
Реал Мадрид
2

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Килиан Мбаппенинг Испания Кубоги финалида “Барселона”га қарши ўйин бошланишидан бир неча соат олдин майдонга тушириш ёки туширмаслик борасида қарор қабул қилади. Бу ҳақда COPE хабар бермоқда.

Манбага кўра, италиялик мутахассис француз футболчисининг майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида ўйин бошлангунича ўйлаб кўради. Агар Мбаппе асосий таркибда тушса, катта эҳтимол билан Родриго захирада қолади.

Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигаси доирасидаги “Арсенал”га қарши ўйинда жароҳат олганди ва шу сабаб Ла Лиганинг сўнгги икки ўйинини ўтказиб юборди.

Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 170 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг