Камбекка камбек билан! \"Барселона\" чемпион!
Қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтган ушбу баҳс ўз ниҳоясига етди.

Учрашувнинг 28 дақиқасида “Барселона”нинг камбинатсион ҳужумларидан навбатдагиси гол билан якунланди. Жарима майдони ичида Ямал тўпни жуда ҳам қулай ҳудудга югуриб келаётган Педрига оширди ва Педри кучли зарба билан ҳисобни очди.

Биринчи бўлимдан кейин 1:0 ҳисобида ортда қолаётган “қироллик клуби” иккинчи бўлимда ўзига кела олди. Захирадан майдонга тушган Киллиан Мбаппе учрашувнинг 70 дақиқасида жарима зарбасидан чиройли гол уриб, ҳисобни тенглаштирди, 1:1.

77 дақиқада Чуамени бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб “Реал”ни камбек қилиб олдинга ўтиб олишига сабабчи бўлди, 1:2.

Лекин, орадан етти дақиқа ўтиб “Барселона” футболчиси Ферран Торрес ҳам ўзига берилган имкониятдан унумли фойдаланди ва ҳисобни тенглаштирди, 2:2.

Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда баҳсли вазият юзага келди. “Реал” футболчиси ўз жарима майдони ичида Рафаинга нисбатан ўйин қоидасини бузди деб топилди ва ҳакам ўн бир метрли зарбани белгилади. Вазиятга VAR аралашди ва ҳакамлар пенальти йўқ эканлигини билдириб, тўғри қарор қабул қилишди.

Қўшимча таймларнинг иккинчисида Кунде гол урди. “Барселона” ҳимоячиси 116 дақиқада ҳужумда пайдо бўлди ва чемпионлик голини киритди. Шу тариқа Флик шогирдлари камбекка камбек билан жавоб қайтариб, Испания чемпионлигини қўлга киритди ҳамда требл қайд этиш учун имкониятни сақлаб қолди.

Испания кубоги. Финал
"Барселона" 3:2 "Реал Мадрид"
Голлар: Педри 28, Торрес 84, Кунде 116 - Мбаппе 70, Чуамени 77