locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Қизилқум\" бош мураббийи жамоага қайтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Қизилқум" бош мураббийи жамоага қайтди
ФОТО: UZPFL

Навоийнинг "Қизилқум" клуби бош мураббийи Никола Лазаревич соғлиғи ёмонлашгани сабабли март ойи охирида ўз юртига жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик. Sports24.uz маълумотига кўра, кеча 15 апрель куни Лазаревич тўлиқ тузалиб Навоийга қайтиб келган ва машғулотларни ўзи олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, бош мураббий йўқлигида "Қизилқум" иккита расмий учрашувда майдонга тушди. Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи доирасида "Андижон ФА" йирик ҳисобда (4:0) таслим қилинган бўлса, Суперлига 5-турида Навоий клуби Тошкентда "Бунёдкор" билан дуранг қайд этди - 0:0.

"Қизилқум" навбатдаги баҳсни 18 апрель куни Суперлига 6-тури доирасида Самарқандда "Қўқон-1912"га қарши ўтказади. Мазкур баҳсда Лазаревичнинг ўзи захира ўриндиғидан кўрсатмалар бериб боради.

Фарҳод Файзиев
Фарҳод Файзиев
Эксперт
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг