locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Италияда «Динамо» ва «Милан» клублари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш масалалари кўриб чиқилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Италияда «Динамо» ва «Милан» клублари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш масалалари кўриб чиқилди
Фото: Динамо ПФК

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев Италиядаги сафари давомида жаҳоннинг энг машҳур футбол жамоаларидан бири «Милан» клубида бўлди.

Самарқанд вилоят футбол ассоциацияси президенти Адиз Бобоев Италия ва Европанинг номдор ва кўп карра чемпиони «Милан» клуби офисида бўлиб, миланликлар раҳбарияти билан учрашди. Хусусан, «Милан» клуби молиявий директори Стефано Кочирио билан учрашувда «Милан» клуби ҳамда Самарқанднинг «Динамо» жамоаси ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш масалалари кўриб чиқилди. Жумладан, Самарқандда «Милан» футбол клуби академияси дастури бўйича иқтидорли футболчиларни тарбиялаш, «Milan Junior Camp»ни Самарқандда ташкил этиш ва шу орқали «Милан» клуби селекционерлари нигоҳини маҳаллий ўйинчиларга қаратиш таклифи берилди.

Шунингдек, мулоқотда «Динамо» мураббийлари ва мутахассисларни «Милан» клубига амалиёт ва тажриба орттириш учун юбориш масаласи муҳокама қилинди. Ўз навбатида Стефано Кочирио клубнинг УЕФА Про лицензиясига эга мураббийлари Самарқандга бориб, ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашиши мумкинлигини билдирди.

Учрашувда ёш иқтидорлар ва футбол мутахассислари учун Самарқандда семинар ташкил этиш, Миландаги футбол академиясига ўзбекистонлик иқтидорли ёшларни жалб қилиш орқали малакаларини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Учрашув якунида «Милан» раҳбарияти томонидан Адиз Бобоевга 1-рақамли клуб либоси топширилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг